"Манчестер Сити" яна бир трансферни ҳал қилди

  • 30 августа, 2023, 18:32
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" португалиялик ярим ҳимоячи Матеус Нунесни ўз таркибига қўшиб олади. "Шаҳарликлар" ва "Вулверхэмптон" оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда. 

Tecno

Нунеснинг трансфери манчестерликларга 60 миллион еврога тушди. Футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлга отланади. 

Маълумот учун, 25 ёшли ярим ҳимоячини "бўрилар" ўтган йили "Спортинг"дан 45 миллион евро эвазига сотиб олган. Якунига етган мавсум Матеус 41 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию