"Манчестер Сити" яна катта трансферга қўл уради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ҳужумкор футболчиси Алекс Баэнага «Манчестер Сити» ва Англия премьер-лигасининг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. 

Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 25 ёшли испан футболчисини «Манчестер Сити», «Ньюкасл» ва «Астон Вилла» жамоалари кузатиб бормоқда. Шу билан бирга, «Атлетико» раҳбарияти Баэнадан воз кечиш ниятида эмас ва шу боис қишки трансфер ойнасида келишувни амалга ошириш жуда қийин вазифа ҳисобланмоқда.

Шунга қарамай, манба таъкидлашича, ушбу клублар қишда камида вазиятни ўрганиб чиқишга ҳаракат қилади. 

Январь ойида дастлабки музокаралар бошланиши, ўйинчи эса фақат ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши эҳтимолдан холи эмас.

Янги мавсумдаги Испания Ла Лигасида Баэна учта ўйин ўтказиб, учта гол урди ва бир марта голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!