
“Манчестер Сити” яна ёш ўйинчига катта сумма сарфлайди
“Манчестер Сити” таркибни ёшартириш сиёсатини давом эттириши ва ёш истеъдод эгаларини жалб этишда маблағни аямаслигини намойиш қилмоқда.
Бу гал “шаҳарликлар” яна “Айнтрахт”га мурожаат қиладиган бўлди. Январда манчестерликлар бу клублан 75 миллион еврога Умар Мармушни олганди. Энди франкфуртликларнинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Уго Ларссон учун “шаҳарликлар”га 50 миллион евродан воз кечишга тйёр.
Ларссон ёш бўлишига қарамай, майдон марказида ўйинни бошқариши, рақибдан тўпни олиб қўйиш ва ҳужумга самарали қўшилиш маҳоратини намойиш этиб келмоқда.
Янги жамоа шакллантираётган Гвардиола Ларссоннинг жисмонан бақувватлиги, техникаси, майдонни яхши кўра олишига жиддий қизиқиш билдириб турибди.
Швециялик футболчига Европанинг бир неча клублари кўз тиккан. “Айнтрахт” қайси харидор биринчи бўлиб расмий таклиф юборишини кутиб турибди.
Фикрлар