
"Манчестер Сити" ярим ҳимояга Мармушнинг собиқ жамоадошини олиб келади
"Манчестер Сити" ўз таркибини кучайтириш устида ишламоқда.
Германиянинг "Sky Sport" нашри хабар беришича, инглиз клуби "Айнтрахт"нинг ярим ҳимоячиси Уго Ларссон учун курашга киришган. Манба маълумотларига кўра, 20 ёшли Ларссон "Манчестер Сити"нинг ўзига бўлган қизиқишидан аллақачон хабардор.
"Айнтрахт" ҳам бу ҳақда хабардор қилинган ва дастлабки музокаралар ўтказилган. Уго Ларссоннинг трансфери қимматга тушиши кутилмоқда. "Айнтрахт" швециялик футболчи учун камида 60 миллион евро олишни мўлжалламоқда.
Шу билан бирга, Ларссонга "Арсенал," "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" каби бошқа АПЛ клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, Уго Бундеслиганинг етакчи клублари эътиборини ҳам тортган.
Фикрлар