"Манчестер Сити" ҳужумчи билан хайрлашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

19 ёшли ҳужумчи Махамад Сангаре энди «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилмайди. Ёш ва истиқболли футболчи фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиради.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Сангаренинг янги жамоаси «Ал-Қодисия» бўлди. Томонлар ўрта муддатли шартнома имзолади, келишув 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, форвард 2025 йил ёзида ПСЖ таркибидан «Манчестер Сити»га эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У асосий жамоа сафида бирор расмий ўйин ўтказишга улгурмади.

Маълумот учун, Саудия Арабистони чемпионатида беш турдан сўнг «Ал-Қодисия» 12 очко жамғарган. Жамоа ҳозирча турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!