“Манчестер Сити” ёш юлдузни қўлга киритишига шубҳа қилмаяпти
"Манчестер Сити" "Лидс" ярим ҳимоячиси Калвин Филлипсни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар беради “The Athletic” нашри.
Манбага кўра, "шаҳарликлар" тез орада 26 ёшли англиялик хавбек учун расмий таклиф билан чиқмоқчи. Манчестер клуби “Лидс” ўз вакилини 45-50 миллион фунт стерлинг атрофидаги суммага сотишига ишончи комил.
Қайд этилишича, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Фернандиньо жамоадан кетганидан сўнг Родри билан рақобатлаша оладиган футболчини жамоага олиб келмоқчи.
Ўтган мавсумда Филлипс “Лидс” сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Фикрлар