
"Манчестер Сити" юлдуз футболчи трансфери юзасидан музокара ўтказди
Германия терма жамоаси ва "Байер Леверкузен" клуби футболчиси Флориан Виртц фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин.
Sky Sports нашрининг хабар беришича, "шаҳарликлар" ва "фармасевтлар" вакиллари трансфер юзасидан учрашув ўтказишган. Манбанинг маълум қилишича, томонлар оғзаки келишувга эришишган.
Виртцнинг "Байер" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали Флорианни нархини 140 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсум Бундеслигада 22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи 30 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 12 та голли узатма амалга оширган.
Фикрлар