“Манчестер Сити” юлдузи норозилик билдирди

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Хулиан Альварес клубдаги ҳолати унга маъқул келмаётган жиҳатлар борлигини айтиб, норозилик билдирди.

- Ўтган мавсумда мен “Манчестер Сити” таркибида майдонда энг кўп вақт ўтказган футболчилардан бири бўлдим. Лекин мен муҳим учрашувларда четда қолиб кетаётганим умуман ёқмаяпти.

Ўзим катта ғалабаларга ҳиссамни қўшишни истайман.

Ҳозирча,  якуний қарор чиқаришга шошилмайман ва бундан буён нима қилишим ҳақида яхшилаб ўйлаб кўраман. Буёғи нима бўлишини кўрамиз, - деди Хулиан Альварес.

Аргентиналик жаҳон чемпиони “шаҳарликлар” сафида кўпинча Эрлинг Холанд соясида қолиб кетмоқда. Альвареснинг ўзи жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида ўйнашни истайди ва бунга эришиш учун бошқа жамоа ўтиши мумкинлигини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!