"Манчестер Сити" Зинченко билан шартномани узайтиради

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Александр Зинченко тез орада “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномасини узайтиради.

Бироқ, ҳозирча 22 ёшли украиналик футболчи ва АПЛ гранди ўртасида тузиладиган шартнома муддати ошкор этилмаяпти. Шуниси маълумки "Сити" бош мураббий Хосеп Гвардиола янги мавсумда Зинченкога жамоанинг асосий футболчиларидан бири сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Зинченко жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида 26та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!