"Манчестер Сити" Зинченко ва Сане билан шартномани узайтиради

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра, "шаҳарликлар" узоқ вақтдан буён германиялик футболчи билан музокара олиб бораётган бўлган, аммо сўнгги кунларда бу борада "ўсиш" кузатилган.

Қайд этиш жоиз, "Сити" сўнгги йилларда Рахим Стерлинг, Кевин Де Брюйне, Эмерик Ляпорт, Эдерсон ва Габриэль Жезус билан келишувни узайтирган эди.

Хабарда айтилишича, украиналик Зинченко бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг режаларига кирмас эди, бироқ Александр жамоа асосий таркибига кира олгач, вазият буткул ўзгарган. У жорий йилги мавсумда 22 та беллашувда майдонга тушганини қўшимча қилиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!