“Манчестер Сити”ни бир футболчи тарк этади

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Эмерик Лапорт ёзги трансферлар вақти якунлангунга қадар бошқа жамоага кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Испаниялик ҳимоячи Хосеп Гвардиола жамоасида асосий таркибга киришга қийналмоқда. 27 ёшли футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истаяпти.

Эмерик Лапортга айни пайтда “Ювентус”дан жиддий қизиқиш бор. Бундан ташқари, футболчи олдида “Барселона” варианти ҳам бор. Лапорт Англиядан кетадиган бўлса, маошининг пасайишига рози бўлиши керак. Айни пайтда у ҳафтасига 160 минг фунт олмоқда. Испания ва Италия клублари футболчига бу қадар катта маош тўлай олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!