"Манчестер Сити"нинг ижарадаги футболчиси жамоага қайтадиган бўлди
"РБ Лейпциг" трансфер ҳуқуқи "Манчестер Сити"га тегишли бўлган Анхелиньони сотиб олмаслигини маълум қилди. Шу сабабли ҳимоячи ижара муддати якунлангач яна "шаҳарликлар" сафига бориб қўшилади.
Лейпцигликлар футболчи учун сўралган 25 млн фунт-стерлингни пандемия кризиси туфайли тўлай олишмайди.
Маълумот учун, 23 ёшли футболчи январда немис клуби таркибидан ўрин олганди ва ўтган 6 ой ичида 12 та беллашувда майдонга тушиб, битта гол уришга эришди.
“Манчестер Юнайтед”: 7-рақам сири ёхуд ўтган аср юлдузлари нега эрта сўнгган?
Фикрлар