"Манчестер Сити"нинг трансфер режалари қандай?
The Telegraph нашри хабарига кўра, "Манчестер Сити" раҳбарияти бу йил марказий ва чап қанот ҳимоячиларини харид қилишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари "шахарликлар" клубни тарк этиши кутилаётган Давид Силва ва Лерой Санеларга ўринбосар топишни ёзда асосий вазифа сифатида белгилаб қўйишган.
Шунингдек инглиз матбуотига кўра, Пеп Гвардиола марказий ҳимоя чизиғи учун Пау Торрес ва Рубен Диашни номзод сифатида кўрмоқда.
Шунингдек, у чап қанотда Александр Зинченкога Бен Чиллуэлни рақобатчи сифатида олиб келишни режалаштиришмоқда.
Фикрлар