"Манчестер Сити"нинг январь ойидаги энг яхши футболчиси ким бўлади?

"Манчестер Сити" клуби ўзининг расмий ижтимоий тармоқлари орқали январь ойининг энг яхши футболчисини аниқламоқда.

Эътиборлиси, номзодлар қаторида ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор. Шунингдек, ушбу мукофот учун Бернардо Силва ва Жанлуижи Доннарумма ҳам кураш олиб бормоқда. Ғолиб мухлисларнинг овоз бериш йўли орқали аниқланади.

Маълумот учун, Ҳусанов ўтган ойда барча мусобақалар доирасида 9 та ўйинда майдонга тушган. Қайд этиш жоиз, Абдуқодир улардан 8 тасида бошланғич таркибдан жой олган. "Шаҳарликлар" кейинги учрашувни Англия кубогида "Ньюкасл"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!