"Манчестер Юнайтед" - "Саутгемптон": Матнли трансляция
- 90'

Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Саутгемптон" ҳисобни тенглаштирди. Смолбоун бурчакдан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди.
- 90+'
Уильямс ва Уокер-Питерс тўқнашиб кетишди. Тиббий ёрдам кўрсатилди. Анча жиддий урилган кўринади футболчилар. Уильямс майдонни тарк этди. Уокер-Питерс эса қайтди.
- 90+'

Ван-Бисакка сариқ карточка билан жазоланди.
- 90+'

Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'

Обафеми Ромэу ўрнига майдонга тушди.
- 86'

Де Хеа Редмонднинг ўта хавфли зарбасини қайтарди.
- 84'

Фернандеш ўрнига МакТоминей, Гринвуд ўрнига эса Жеймс майдонга тушди.
- 80'
Марсьяль рақиб яриммайдонини бир ўзи босиб ўтиб, зарба берди. Ноаниқ.
- 75'

Шоу ўрнини Уильямс тўлдирадиган бўлди.
- 73'

Люк Шоуга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 69'
Уотер-брек
- 68'
Решфорд дарвозага 4 метр яқинликдан гол ура олмади.
- 64'

Адамс ўрнига Шейн Лонг майдонга туширилди.
- 63'

Погба ўрнига Фред майдонга тушди.
- 60'

Уокер-Питерс огоҳлантирилди.
- 56'
Решфорднинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча хавфли чиқди, аммо ноаниқ.
- 53'

Стивенс огоҳлантирилди.
- 50'

Стивенс тиббий ёрдам олмоқда.
- 49'
Редмонд жарима майдони ташқарисидан зарба бериб кўрди. Ноаниқ.
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'

Уорд-Проуз огоҳлантирилди.
- 24'
Уотер-брек
- 23'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марсьяль бир ўзи барчасини ҳал қилиб, гол урди.
- 21'

ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Решфорд ҳисобни тенглаштирди.
- 16'

Решфорднинг голи офсайддан урилгани аниқланди.
- 12'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Армстронг рақиб хатосидан сўнг уюштирилган ҳужумни голга айлантирди.
- 10'

Марсьяль йўллаган зарбани Макарти қайтарди. Бирга-бир вазият эди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.



Фикрлар