“Манчестер Юнайтед” 100 миллион еврога ҳужумчи олади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Аякс”нинг бразилиялик ҳужумчиси Антонини ўз сафига қўшиб олиш учун амстердамликларга 100 миллион евро таклиф қиладиган бўлди. Бу ҳақда  Footmercato нашри хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, “Аякс” ҳам ўз футболчисини қўйиб юборишга рози бўлган. Аслида Нидерландия клуби бразилиялик ҳужумчини шу суммага баҳолаётган эди.

“Аякс” айни пайтда Антони ўрнига бошқа форвард қидира бошлади. Таклиф қилинадиганлар рўйхатида илгари амстердамлик сафида ўйнаган “Челси” вакили Ҳаким Зиеш ва “Рома”га керак бўлмай қолган Жастин Клюйверт ҳам бор.

Антони ўтган мавсумда “Аякс” сафида 33 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 10 та ассист расмийлаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!