"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли "Сити" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

Ҳужумчи Чарли Макнил фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.

Гап шундаки, 17 ёшли футболчи "Манчестер Сити" билан шартномани узайтиришдан бош тортмоқда. Бироқ, бу ҳолатда ҳам клублар қоидага кўра товон пули борасида келишишлари керак.

Goal.com тарқатган хабарга кўра, “қизил иблислар” Макнил учун 810 минг евро тўлайди. Аммо бу нарх бонуслар ҳисобига 1,45 млн еврога етиши мумкин. Бундан ташқари, “шаҳарликлар” Чарлининг кейинги трансферидан ҳам улуш олишни режалаштирмоқда.

Макнил асли “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин 2014 йилда “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!