"Манчестер Юнайтед" 55 йил олдинги натижани такрорлади

"Манчестер Юнайтед" клуби сўнгги 55 йилда илк бор "Челси"ни бир мавсумда гол ўтказмаган ҳолда мағлубиятга учратди.

Бундай ҳолат сўнгги бор 1964/65 йилги мавсумда қайд этилган эди. Ўшанда манкунианликлар бир мавсум давомида “аристократлар”ни худди жорий мавсумдагидек 4:0 ва 2:0 ҳисобида енгишган.

Эслатиб ўтамиз, кечаги ўйиндан сўнг МЮ 7-ўринга кўтарилиб олган бўлса, “Челси” ўзи эгаллаб турган 4-ўрнида қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!