“Манчестер Юнайтед” Абрахам учун Роналдуни қурбон қилади
Тэмми Абрахам “Челси”дан “Рома”га ўтиб, тўпурарли маҳоратини намойиш қилаётганидан бери “Манчестер Юнайтед” англиялик ҳужумчига харидор бўлиб келмоқда. Манчестерликлар уни қўлга киритиш учун мураккаб схема ўйлаб қўйди.
Унга кўра, манчестерликлар Криштиану Роналдуга қизиқиш билдираётган “Чедси” хўжайин Тодд Бёлининг истагини амалга ошириб, португалиялик тўпурарни “аристократлар” сафига ўтишига йўл очиб беради.
Бу орқали манчестерликлар “Челси” ёзда Абрахамни биринчи сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаслигини таъминламоқчи. Келишувга кўра, лондонликларда 2023 йилнинг ёзида ўз тарбияланувчисини Рим клубидан 80 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқи бор.
“Манчестер Юнайтед” лондонликлар Роналду билан кифояланиб Абрахамни сотиб олмаса, ёзда Тэммини Манчестерга олиб келиш бўйича иш бошлайди. Англиялик ҳужумчининг ўзи А Серияда узоқ қолмоқчи эмаслиги айтилмоқда.
Фикрлар