"Манчестер Юнайтед" афсонаси жамоани сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий футболчиси Дэвид Бекхэм клубни харид қилиши мумкин. Бу ҳақда "Mirror" нашри хабар тарқатди. 

Манбанинг ёзишича, Глейзерлар оиласи "қизил иблислар"ни сотишга розилигини маълум қилганидан сўнг Дэвид музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди. Бекхэм клубни тўлиқлигича сотиб олишга қурби етмайди, шу сабабли у сармоявий консорциумнинг бир қисмига айланиши мумкин.

Таъкидлаб ўтамиз, 2005 йил МЮни 790 миллион фунт эвазига сотиб олган Глейзерлар жамоани сешанба куни сотувга қўйди. Клуб эгалари унинг сотувидан камида 8 миллиард фунт ишлаб олмоқчи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!