"Манчестер Юнайтед" Альварес учун курашга қўшилди
"Атлетико" Мадрид таркибида тўп суриб келаётган аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альварес "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер рўйхатига киритилган. Бу ҳақда журналист Маркос Дюран хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, "қизил иблислар" вакиллари аллақачон футболчининг агенти билан боғланган. Шу билан бирга, 26 ёшли ҳужумчига "Барселона", "Арсенал" ва ПСЖ клублари ҳам ҳануз жиддий қизиқиш билдириб келмоқда.
Маълумотларга кўра, "Манчестер Юнайтед"нинг Чемпионлар лигасига қайтиши ва клубнинг барқарор молиявий ҳолати англияликларни Альварес учун асосий даъвогарлардан бирига айлантирмоқда.
2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи барча мусобақалар доирасида 49 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урди ва жамоадошларига 9 марта голли пас берди.

Фикрлар