“Манчестер Юнайтед”: Беш футболчи янги таклиф олади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти беш нафар футболчига шартномани янгилаш таклифини берадиган бўлди.

Manchester Evening News нашрининг ёзишича, дарвозабон Давид де Хеа, ҳимоячилар Диогу Далот, Люк Шоу, ярим ҳимоячи Фред ва ҳужумчи Маркус Рэшфорд тез орада янги битимга эга бўлади.

Бу ўйинчиларнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Клубда уларнинг барчаси билан ҳамкорликни автоматик тарзда бир мавсумга узайтириш ҳуқуқи бор.

Эрик тен Хаг келажакда ҳам бу ижрочилар билан ҳамкорлик қилишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!