“Манчестер Юнайтед” бирдан кучаяди
“Манчестер Юнайтед” жамоа ҳужумкорлигини ошириш учун тез орада “Челси”дан уч нафар ўйинчини трансфер қилмоқчи, деб хабар тарқатди машҳур инсайдер Низар Кинселла.
Манбанинг таъкидлашича, Эрик тен Хаг мураккаб вазиятдан чиқиш учун олдинги чизиқ вакиллари – Ҳаким Зиеш, Кристиан Пулишич ҳамда Каллум Хадсон-Одоини нишонга олган.
Таъкидлаш лозимки, бу футболчилар Томас Тухель қўл остида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Захирада ўтириш уларнинг терма жамоадаги фаолиятига салбий таъсир ўтказади.
Шунинг учун ҳам бу ўйинчилар бошқа жамоаларга ўтиб кетиш истагини билдирган. Табиийки, уларнинг ҳар бири юқори савияли ижрочилардир ва харидорлари сони ҳам кунсайин ошиб бормоқда.
Фикрлар