“Манчестер Юнайтед” бразилиялик футболчи учун рад этиб бўлмайдиган таклиф билан чиқди

  • 24 август, 2022, 19:22
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" тез орада "Аякс" вингери Антони учун учинчи таклифни жўнатди. “Talksport” нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" футболчи учун 101 миллион евро тўлаб беришга тайёр.

Tecno

“Манчестер Юнайтед” бу маблағ “Аякс”нинг молиявий эҳтиёжларини қондиришга етарли бўлишига умид қилмоқда. Амстердамлар бразилияликни ўзида сақлаб қолмоқчи, шу боис инглиз клуби раҳбарияти уларни ишонтириш учун катта маблағ керак деб ҳисобламоқда.

Антонининг ўзи аллақачон "Манчестер Юнайтед" билан шахсий шартнома борасида келишиб олган. Бразилиялик футболчи айни дамда раҳбариятга "Олд Траффорд"га ўтишини тезлаштириш учун босим ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!