“Манчестер Юнайтед” бу футболчи учун пул аямайди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти таркибни кучайтириш учун “Реал” ярим ҳимоячиси Карлос Кадемирони сотиб олишни режалаштирмоқда.

Клуб мутасаддилари “Барселона” плеймери Френки де Йонгни қўлга кирита олмаганидан кейин эътиборини мадридликлар юлдузига қаратди, деб хабар бермоқда Испаниянинг Marca нашри.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Манчестер Юнайтед” вакиллари Мадридга келиб, трансфер бўйича музокара олиб бормоқда. Англияликлар тажрибали ўйинчи учун 60 миллион евро беришга тайёр.

30 ёшли Каземиро Бразилиянинг “Сан Паулу” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Қироллик клуби”дан 2013 йилдан бери тўп тепмоқда. Шу кунга қадар, жами 336 та учрашувда қатнашиб, 31 та гол ва 29 та ассис қайд этган.

Каземиро “Реал” ўйинчиси сифатида 18 та совринни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!