“Манчестер Юнайтед” бу футболчидан воз кечишга тайёр

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа сардори Ҳарри Магуайрни қишки трансферлар вақтида сотиб юборадиган бўлди.

Журналист Руди Галеттининг маълум қилишича, манкунияликлар 29 ёшли ҳимоячини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Аслида “Манчестер Юнайтед”ни бу футболчини 2019 йили “Лестер”дан 87 миллион еврога харид қилганди. Кейинги пайтда Магуайр ўйинида кескин пасайиш кузатилмоқда ва у икки мавсумдан бери ўзини ўнглаб ололмаяпти.

Ҳарри Манчестерга келганидан бери барча турнирларда 153 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига еттита гол ва бешта ассист расмийлаштирган.

Магуайрнинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!