"Манчестер Юнайтед" бу футболчига Роналдудан ҳам кўп маош тўлашга тайёр. "Қизил иблислар"ни ақлдан оздирган футболчи ким?
"Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳамма нарсага тайёр.
Fichajes нашри тарқатган хабарга кўра, "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг ёзги трансфер бозорида Френкини асосий мақсад сифатида кўрмоқда ва клуб раҳбариятидан уни сотиб олишни сўрамоқда.
Қайд этилишича, де Йонгни кўндириш учун «Юнайтед» уни жамоада энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр. Айтиш керакки, айни дамда бу жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиси Криштиану Роналду ҳисобланади.
Фикрлар