“Манчестер Юнайтед”: Бу ҳужумчи қолади!

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг жамоа билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади. Бироқ, унга ҳозирнинг ўзидан бир неча гранд клублар қизиқиш билдирмоқда.

Клуб ўз тарбияланувчисини узоқроқ муддат жамоада олиб қолиш учун унга янги битим таклиф қиладиган бўлди. Бу ҳақда The Express нашри хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, клуб мутасаддилари икки хил шартнома тайёрлаяпти. Биринчи вариант ҳозирги шартномани бир мавсумга узайтириб, Маркусни 2024 йилнинг ёзигача олиб қолиш.  Иккинчиси эса, 24 ёшли ҳужумчига 2027 йилнинг ёзигача давом этадиган тўлақонли янги шартнома бериш.

Агар томонлар январгача келиша олмаса, Рэшфорд янги йилнинг илк кунидан бошлаб, ўзига харидор бўлаётган клублар билан музокара бошлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!