“Манчестер Юнайтед” де Хеа ўрнига зўр кипер топди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти асосий дарвозабон Давид де Хеа ўрнини эгаллаши мумкин бўлган дарвозабон қидирмоқда.

Клуб хўжайинлари жамоага “Эвертон” голкипери Жордан Пикфордни олиб келишни режалаштирмоқда.

Испаниялик дарвозабоннинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунланади. 28 ёшли Пикфорд ўша пайт эркин агентга айланади. Манчестерликлар ҳозирдан уни эркин агентга айланган пайтда Манчестерга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи.

Давид де Хеа 2011 йилдан бери “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Клуб уни машҳур дарвозабон Эдвин ван дер Сар ўрнини эгаллаши учун “Атлетико”дан трансфер қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!