“Манчестер Юнайтед”: Энди Роналдуни ҳеч ким олмайди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти 37 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду қишки трансферлар даврида ҳам жамоадан кета олмаслигига ишонмоқда.

Португалиялик ҳужумчи ёздан бери Манчестерни тарк этмоқчи бўляпти. Сўнгги маълумотларга қараганда, ёзда расмий таклиф фақат Саудия Арабистонидан бўлган.

Ўтган мавсумда жамоанинг энг яхши тўпурари бўлган юлдуз бу гал фақат битта тўп киритишни уддалади холос.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Европанинг катта клубларидан Роналдуга қизиқиш умуман йўқлигини инобатга олиб, португалиялик юлдуз қишда ҳам ҳеч қаёққа кета олмаслигига ишонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!