“Манчестер Юнайтед” Эрик тен Хаг ўрнини ким эгаллашини ҳал қилди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг қониқарсиз натижалар ортидан истеъфога чиқарилиши мумкин.

Клуб раҳбарияти нидерландиялик мутахассис ўрнига бир неча номзодларни кўриб чиқаётган эди.

TEAMtalk нашрига кўра, улар янги бош мураббий масаласида якуний қарорга келган.

Манбанинг таъкидлашича, “Манчестер Юнайтед”га айни пайтда ишсиз юрган Томас Тухель олиб келинади.

Германиялик мутахассиснинг ўзи ҳам Англия Премьер-лигасига қайтиш истагида юрганди. Экспертлар Томас Тухелнинг ўйин фалсафаси “Манчестер Юнайтед”га мос келишини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!