“Манчестер Юнайтед” Франция терма жамоаси аъзосини сотиб олмоқчи
"Бавария" ҳимоячиси Бенжамин Павар "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига тушди, деб хабар беради “L'Equipe” нашри. Манбага кўра, “қизил иблислар” ҳозирда трансфер имкониятини кўриб чиқмоқда.
Шу билан бирга, Павар Англия Премьер лигасидан бошқа жамоага ўтиши ҳам мумкин. Олдинроқ, хабар маълум қилганимиздек, футболчига Лондоннинг "Челси" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ Жюль Кунде ва Преснель Кимпембе билан келишувга эриша олмаган тақдирдагина, “аристократлар” Паварга эътибор қаратади.
Эслатиб ўтамиз, Павард 2019 йилнинг ёзида "Бавария"га ўтган эди. Бунгача футболчи “Штутгарт” шарафини ҳимоя қилган. Бенжамин Франция терма жамоасининг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади ва 2018 йилги ЖЧда Дидье Дешам жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Фикрлар