“Манчестер Юнайтед” футболчилари Роналдунинг рақамини талаша бошлади

Криштиану Роналду қишда “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши мумкинлиги сабабли жамоа ўйинчилари 37 ёшли футболчининг рақамини талаша бошлади.

Жамоада нуфузли ҳисобланган 7-рақам учун икки киши даъвогарлик қилмоқда.

Manchester Evening News нашрининг хабар беришича, ўтган йили ёзда жамоага олиб келинган Жейдон Санчо ва манчестерликларнинг сўнгги трансфери – Антони Роналдудан кейин еттинчи рақамда ўйнамоқчи.

Португалиялик тўпурарнинг манчестерликлар билан шартномаси ёзда якунланади. Шунга қарамай, Роналду январь ойида бошқа клубга ўтиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!