“Манчестер Юнайтед” футболчиларига Эрик тен Хаг ёқмаяпти

“Манчестер Юнаётед” ўйинчиларининг бир гуруҳи нидерландиялик бош мураббий Эрик тен Хагдан норози бўлмоқда.

Sky Sports нашрининг ёзишича, жамоадагиларнинг ярми бу мутахассисга ишонмай қўйган. Манбага кўра, бош мураббий ўйинчиларнинг фикрларини инобатга олмайди. Бундан ташқари, кўпчиликка унинг Жейдон Санчога қилган муносабати ҳам ёқмаган.

Кўпчилик жамоада нима бўлаётгани англай олмаяпти. Айрим ўйинчилар мураббий қўллаётган услубларга қарши чиқмоқда. Айниқса, машғулотларнинг кўплиги ва уларда мураббий футболчиларни ҳаддан зиёд кўп югуртираётгани ҳам футболчилар эътирозига сабаб бўляпти.

Жамоа аъзолари Эрик тен Хаг улар билан самимий муносабатда бўлишини, уларнинг аксарияти катта клубларда ўйнаб,тажриба тўплаганини инобатга олишини талаб қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!