“Манчестер Юнайтед” футболчиларнинг асосий камчилигини топди
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг муваффақиятга эришиш учун футболчиларнинг психологиясини тўғрилаш керак, деган хулосага келди.
Нидерландиялик мураббий талаби билан клуб футболчиларнинг психологик муаммоларини бартараф этиш билан шуғулланадиган махсус мутахассисларни ишга ёллади.
Бу мутахассислар ўйинчиларни футболга алоқаси бўлмаган муаммолардан қутилишлари ва ўз иқтидорларининг янги қирраларини очишга ёрдам бериш билан шуғулланади.
Жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” олдига кучли тўртликка кириб, Чемпионлар лигасига кириш вазифаси қўйилган. Эрик тен Хаг шогирдлари ҳозирча Англия премьер-лигаси мусобақа жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар