"Манчестер Юнайтед" футболчиси "Лестер" нишонида!

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимячоси Жеймс Гарнер фаолиятини "Лестер"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Mirror" нашри хабар тарқатди. 

21 ёшли англиялик футболчи якунланган мавсумни "Ноттингем Форест" жамоасида ижарада ўтказди. Трансфер ушбу ёзда амалга ошиши кутилмоқда.

Гарнер ўтган мавсум 49 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 10 голга ассистентлик қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!