Ads
 
 
"Вест Бромвич Альбион" жамоаси "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Морган Шнейдерленни қўлга киритишга яқин турибди.
 
Бу жамоа франциялик футболчига анчадан буён қизиқиш билдирмоқда ва манчестерликларга 18 миллион фунт ҳам таклиф қилиб, рад жавобини олишга ҳам улгурди.
 
Бироқ, энди вазият ўзгарди ва "Манчестер Юнайтед" Шнейдерлен бўйича таклифларни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди. "Вест Бромвич Альбион" эса ўз Шнейдерлен учун 20 миллион фунтдан воз кечишга тайёрлигини маълум қилмоқди.
 
Шнейдерлен "Манчестер Юнайтед"га 2014 йили "Саутгемптон"дан 24 миллион фунт эвазига олиб келинган. Жозе Моуриньо келгач, франциялик футболчи асосий таркибдаги жойини йўқотди.