"Манчестер Юнайтед" футболчисининг хизматларини "Рома"га таклиф қилишмоқда
"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин.
Leggo нашри тарқатган хабарга қараганда, 25 ёшли нидерландиялик футболчининг вакиллари унинг хизматларини Рим клубига таклиф қилмоқда. Ҳозирча музокаралар қай тартибда кетаётгани ҳақида бошқа маълумотлар ошкор қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Донни ван де Бек якунланган мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида АПЛда бор йўғи 7 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.
Фикрлар