"Манчестер Юнайтед" Гринвуд борасида бир қарорга келди

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Испаниянинг "Хетафе" клубида ижара асосида ўйнаётган ҳужумчи Мейсон Гринвуднинг келажаги борасида бир қарорга келди. "Marca" нашрининг ёзишича, манкунианликлар ёзги трансфер ойнасида ҳужумчидан қутилмоқчи.

“Қизил иблислар” 22 ёшли инглиз футболчисини сотишдан 50 миллион евро ишлаб олмоқчи. Каталониянинг "Барселона" жамоаси Гринвуд хизматларига қизиқмоқда, аммо "кўк-анорранглилар" бундай пул тўлашга тайёр эмас.

2023/2024 йилги мавсумда Мейсон барча турнирларда 26 та учрашув ўтказиб, саккизта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!