“Манчестер Юнайтед” ҳужумчини олиб қоладиган бўлди

  • 30 август, 2022, 09:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ўтган мавсум давомида франциялик ҳужумчи Антони Марсьяль борасида фикрини бир неча маротаба ўзгартирди.

Tecno

Аввалги бош мураббий Ральф Рангник 26 ёшли форварддан қутилиш мақсадида мавсумнинг иккинчи ярмида уни “Севилья”га ижарага бериб юборди.

Манчестерликларнинг янги устози Эрик тен Хаг Антонига катта ишонч билдирмоқда. Нидерландиялик мутахассис клуб хўжайинларидан унинг шартномасини узайтиришни талаб қиляпти.

Аслида Марсьялнинг битими 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Клуб унга яна икки мавсумга мўлжалланган шартнома тайёрляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!