"Манчестер Юнайтед" икки ярим ҳимоячиси билан хайрлашади

"Манчестер Юнайтед" ушбу трансфер ойнасида икки ярим ҳимоячи билан хайрлашмоқчи. Гап бош мураббий Эрик тен Хагнинг режаларига киритилмаган Фред ва Энтони Эланга ҳақида кетмоқда.

Журналист Жейми Жексоннинг сўзларига кўра, "Манчестер Юнайтед" бу футболчиларнинг ҳар бири учун 35 миллион евро олса, уларни қўйиб юборишга тайёр. Даъвогарлар рўйхати ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Фред 2018 йилда "Шахтёр" клубидан кўчиб ўтгандан бери "қизил иблислар" сафида ўйнаб келмоқда. Эланга манкунианликлар тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2020/21 йилги мавсумда Оле-Гуннар Сулшер қўл остида жамоада дебют қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!