“Манчестер Юнайтед” иккита зўр дарвозабон топди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти шартномаси якунланиб бораётган Давид де Хеа ўрнига бошқа дарвозабон қидирмоқда.

Клубда испаниялик дарвозабон билан шартномани автоматик тарзда яна бир йилга узайтириш имконияти бор. Бироқ, Давиднинг Англия премьер-лигасида энг катта маош оладиган дарвозабон экани бунга тўсқинлик қилмоқда.

The Athletic нашрининг хабар беришича, манчестерликлар айни пайтда икки номзодни ўрганиб чиқмоқда. Биринчи нишон сифатида “Атлетик” посбони Унаи Симон белгиланган. Шунингдек, рўйхатда “Порту” дарволзасини маҳорат билан қўриқлаётган Диогу Кошта бор. Бу голкипер куни кеча Чемпионлар лигасида пенальти қайтариш бўйича рекорд ўрнатди.

Давид де Хеанинг ўзи агар клуб унга янги шартнома берадиган бўлса, маошининг бир қисмидан воз кечишга рози бўлишини маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!