"Манчестер Юнайтед" иродали тарзда ғалаба қозонди (видео)

Англия премьер-лигасининг 35-турида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Астон Вилла” меҳмони бўлди.

“Вилла Парк”даги беллашувда 1:3 ҳисобида “қизил иблислар”нинг қўли баланд келди. Шу куни МЮга ғалаба келтирган голларни Бруну Фернандеш 52', Мэйсон Гринвуд 56' ва Эдинсон Кавани 87' киритган бўлса, “Астон Вилла”нинг ягона жавоб голига Бертран Траоре 24' муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!