“Манчестер Юнайтед” катта трансфер тақдимотини ўтказади

“Манчестер Юнайтед” тез орада “Барселона” ярим ҳимоячиси Френки Де Йонг трансферини якунлайди ва 2-3 июль кунлари футболчининг тақдимотини ўтказади, деб хабар бермоқда Sky Sports нашри журналисти Флориан Плеттенберг.

Манчестерликларнинг бош мураббийига айланган Эрик тен Хаг илгари “Аякс”да ўз қўл остида ўйнаган Френки де Йонгни янги таркибнинг асосий фигурасига айлантирмоқчи. Шу жиҳатдан бу трансфер жамоа учун ўта муҳим аҳамият касб этади.

Клуб қолган трансферларни Френки де Йонг ўйин услубига мос келадиган ўйинчилар орасидан танлайдию

Ндерландиялик футболчи ўтган мавсумд Испания чемпионатида 32 марта майдонга тушиб, учтадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!