“Манчестер Юнайтед”: Катта трансферга бир қадам қолди!
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Нидерландия терма жамоаси ва “Барселона” футболчиси Френки де Йонг трансферини расмийлаштириши учун шартноманинг сўнгги бандларини ҳал қилиш масаласи қолди холос, деб хабар тарқатди машҳур инсайдер Фабрицио Романо.
Манбанинг таъкидлашича, томонлар трансферга талаб қилинадиган бадал пули миқдори бўйича тўлиқ келишувга эришган. Бу ўйинчи манчестерликларга 65 миллион еврога тушади.
Айни пайтда томонлар ўйинчи учун белгиланадиган бонус миқдорини келишиш бўйича музокара ўтказяпти. Маълумотларга қараганда, бу сумма 20 миллион еврони ташкил этиши мумкин.
Де Йонг 2019 йилдан бери “Барселона” ўйинчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилгача тузилган.
Фикрлар