“Манчестер Юнайтед” келаси мавсум учун бешта юлдузни танлади

Goal.com сайтининг маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг келаси мавсум олдидан таркибни кучайтириш учун биринчи навбатда олинадиган беш нафар футболчи номини эълон қилди.

Нидерландиялик мутахассис асосий нишон сифатида “Барселона” плеймейкери Френки де Йонгни танлади. Бу трансфер амалга ошганидан кейин у билан ёнма ён ўйнай оладиган футболчилар олинади.

Хусусан, Эрик тен Хаг “Лидс” вакили Кэлвин Филлипс, “Вест Хэм” юлдузи Деклан Райс, “Челси” етакчиси Нголо Конте каби ўйинчилар Френки билан тандем ҳосил қилиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Шунингдек, манчестерликларга кўп гол ура оладиган ҳужумчи керак. 37 ёшли Роналду бутун мавсум давомида барқарор ўйнай олмайди. Бу ролга Эрик тен Хаг “Бенфика”нинг қимматбаҳо тўпурари Дарвин Нуньес мос келади, деган фикрда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!