“Манчестер Юнайтед” курашдан чиқди

“Манчестер Юнайтед”нинг трансфер нишонлари ўзгариб бормоқда. Аввалроқ, Сульшер ўзи анчадан бери жамоа кўришни орзу қилаётган Жейдон Санчони олиш фикридан қайтган эди.

Энди манчестерликлар “Лейпциг” марказий ҳимоячиси Дайо Упамеканони ҳам олмайдиган бўлди. Франциялик ҳимоячининг айни пайтдаги нархи 60 миллион еврога баҳоланаётган бўлса-да, унинг шартномасида ёзда Упамеканони 42 миллион еврога олиш мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Шунга қарамай, Упамеканога Европанинг қудратли клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Уни “Ливерпуль”, “Челси” ва “Бавария” ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда.

22 ёшли ҳимоячининг “Лейпциг” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнигача тузилган. У жорий мавсумда 26 та ўйинда қатнашиб, битта гол ҳам урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!