“Манчестер Юнайтед” курашдан чиқди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти 19 ёшли ярим ҳимоячи Жуд Беллингем учун курашдан чиқишга қарор қилди.

“Боруссия” футболчисига Европанинг бир неча гранд клублари кўз тикаётган эди. Дортмундликлар ўз ўйинчисини 150 миллион еврога баҳолаганидан кейин айрим жамоалар курашдан чиқмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Юнайтед” мутасаддилари Беллингемни қўлга кирита олишига ишонмаяпти. Чунки бу ўйинчи учун курашда “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити”нинг имкониятлари юқори ҳисобланади.

Беллингем даражасидаги футболчи жамоа танлашда харидор клубларнинг даражаси ва ҳозирги аҳволини ҳам инобатга олиши табиий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!