“Манчестер Юнайтед” кутган трансфер барбод бўлди
“Манчестер Юнайтед” ўйин амалиётимиз маош олаётган ҳимоячи Фил Жонсни Франция чемпионатига жўнатиб юбормоқчи эди.
Клуб мутасаддилари “Бордо” билан футболчининг ижараси бўйича келишувга эришди. Бироқ сўнгги паллада тажрибали ҳимоячи янги жамоага ўтишдан бош тортди.
Girondinfos нашрининг маълум қилишича, Фил Жонснинг бундай қарорга келишига Франция клуби унга ўйин амалиётини кафолатламагани сабаб бўлган.
Жонс тиззасидаги оғир жароҳат туфайли 2020 йилнинг 26 сентябридан бери бир марта майдонга тушди холос. Табиийки, айни пайтда у “Манчестер Юнайтед” таркибига кира олмайди.
Жонс манчестерликлар сафига 2011 йилда қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси бир ярим йилдан кейин якунланади.
Фикрлар