“Манчестер Юнайтед” Ла Лиганинг ўтган мавсум энг яхши тўпурарларидан бирини сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" мавсум стартидаги омадсизликлардан кейин ўз сафига янги ҳужумчи қўшиб олишни мақсад қилган.

“Cope” нашри хабарига кўра, манкунианликлар "Эспаньол" футболчиси Рауль де Томасни сотиб олиш борасида қарор қабул қилган.

27 ёшли испаниялик футболчи "Манчестер Юнайтед" кўриб чиқаётган номзодлар бири. Томонлар аллақачон эҳтимолий трансфер борасида музокара ўтказган. Келишув суммаси тахминан 25-30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Де Томас ўтган мавсумда "Эспаньол"нинг Ла Лига доирасидаги 34 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва Винисиус Жуниор, Хуанми ва Яго Аспас билан лига тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади. Ҳужумчининг “Эспаньол” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!